Зидан мавсум сўнггида Варан ва Ковачични жамоада қолишга кўндирган

25 июнь, 11:35 814

Зидан мавсум сўнггида Варан ва Ковачични жамоада қолишга кўндирган

Мадриднинг “Реал” клуби футболчилари Матео Ковачич ва Рафаэль Варанлар жамоада етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаётганликлари сабаб мавсумлар оралиғида бошқа клубга ўтиб кетишни режалаштиришган.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, ушбу ҳолатдан сўнг жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан ҳар иккала футболчи билан алоҳида-алоҳида гаплашиб олган ва уларни қолишга кўндирган.

Таъкидлаш керакки, 45 ёшли франциялик мутахассис айни дамда Криштиану Роналдуни жамоада қолишга кўндириш билан овора. Ўз навбатида португалиялик футболчи "қироллик клуби"дан кетишга жиддий бел боғлаган.