Зидан охири тан олди

22 май,2017, 09:30 1471

Зидан охири тан олди

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан “Малага”га (2:0) қарши кечган ва уни мураббий сифатида Испания чемпионига айлантирган ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мен жудаям ҳурсандман. Мавсум якунланди, 38 ўйин ортда қолди. Бу чиройли ва қийин чемпионат. Мен Испания дунёдаги энг қийини деб ҳисоблайман ва бу ҳақиқат. Бу лигада ғалабага эришиш жуда қийин.

“Реал” учун чемпионликни қайтариш жуда муҳим эди ва биз бунга эришдик. “Реал” – дунёнинг энг яхши жамоаси эканини ишонч билан айта оламан. Ютуқ – барчамизники.  Роналду ҳар доим энг ҳал қилувчи паллаларда асосий ролни бажарди. Энди байрам қилсак ҳам бўлади”, – деди Зидан.