1127 0

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финалида "Ал-Жазира"га қарши баҳсдан сўнг Карим Бенземани қўллаб-қувватлашини ва янги ҳужумчи сотиб олмаслигини билдирди.

"У жуда яхши ўйнади ва мен қишда янги ҳужумчи сотиб олишни сўрамоқчи эмасман. Карим яхши ўйин ўтказди.

Йигитларим ҳар жабҳада рақибдан устунлик қилишди. Бироқ тўп дарвозага киришни истамади", - деб айтиб ўтди Зидан.

Қайд этиш жоиз, аксарият мухлислар франциялик форварднинг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилмаяпти ва янги ҳужумчи сотиб олиш зарурлигини таъкидлашмоқда. Зидан эса бунга ҳар доим ҳожат йўқ деб келмоқда.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98