Зидан топ-5 клублари мураббийлари эришмаган натижани қайд этди

Мадриднинг “Реал” клуби клублар ўртасидаги ЖЧ финалида “Гремио”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва ғолибликни қўлга киритди.

Бу мадридликлар устози Зинедин Зиданнинг “Реал”даги мураббийлик фаолиятидаги саккизинчи соврини бўлди.

У бу борада Луис Моловни билан тенглашиб олди ва клуб тарихидаги энг совриндор 3 мураббийдан бирига айланди.

“Реал” бошқарувида энг кўп соврин ютган инсон эса “қироллик клуби”ни 1960-1974 йилларда бошқарган Мигел Мунез саналади.

Бундан ташқари, Зидан топ-5 чемпионат клублари орасида энг қисқа муддат ичида 8 та соврин ютган мураббийга айланди. Франциялик мутахассисга бундай натижага эришиши учун 23 ой етарли бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!