Зидандан кутилмаган қарор: Унга Мората керак эмас

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Альваро Моратани сотиб юбормоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

“Ювентус”дан қайтариб олинган Альваро Мората жорий мавсум бошида Карим Бензема ўрнини босиши кутилганди. Аммо Зидан Моратага ишонч билдирмасдан, ҳамюрти Бенземани асосий таркибга туширмоқда.

Хабарларга кўра, франциялик мутахассис “Реал” президенти Флорентино Перес билан учрашиб, Моратани бошқа клубга сотиш кераклигини тушунтиришга ҳаракат қилган. Испаниялик голеадорга асосий даъвогар – “Манчестер Юнайтед”. Аввалроқ Жозе Моуриньо испаниялик ҳужумчи билан трансфер борасида алоқага чиққанди.

Маълумот учун, Альваро Мората жорий мавсум Ла Лиганинг 12 ўйинида асосий таркибда майдонга тушган. Шунингдек, барча мусобақаларда у 18 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!