Зиданнинг тўнғич ўғли отасини уялтириб қўйди

 

"Реал" жамоасининг бош мураббийи Зинедин Зиданнинг ўғиллари ҳам Мадрид жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Бош мураббийнинг тўнғич ўғли Энцо "Реал" ўринбосарлари таркибининг асосий футболчидир. Бироқ Энцо Зидан Испания чемпионати Сегундасида "Реал В"нинг "Атлетик В" жамоасига қарши ўтказган сафар учрашувда салбий қаҳрамон бўлди.

Аввалига 14-дақиқада пенальтини аниқ бажаролмаган Энцо Зидан иккинчи бўлим охирларида иккинчи бор огоҳлантирилди ва майдонни эрта тарк этди.

Ушбу учрашувда мадридликлар 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!