Зинедин Зидан: Иско каби ўйнайдиган футболчилар жуда кам

27 апрель, 08:45 397

Зинедин Зидан: Иско каби ўйнайдиган футболчилар жуда кам

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан “Депортиво”га қарши (6:2) кечган ўйиндан кейин учрашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйин давомида кўплаб вазиятлар юзага келди, барча футболчилар яхши ўйнади. Иско ва Хамес гол урганидан мамнунман. Умуман олганда, бугун бутун жамоа яхши ўйнади.Футболчилар ўйинга чанқоқ ва ажойиб формада.  Бу эса менга муаммо туғдирди: футболчиларга кейинги ўйинда майдонга тушмаслигини қандай айтаман?

Аслида таркибдаги ҳамма футболчи бизга керак. Иско ажойиб ўйин намойиш қилди. У каби футболчилар жуда кам. Мухлислар ҳам унга яхши муносабатда бўлмоқда”, – деди франциялик мутахассис.