Златан АҚШда: Ажойиб дебют, даҳшатли голлар ва супер камбэк (Видео)

 

МЛС лигаси навбатдаги турида “Лос-Анжелес ФК” ва “Лос-Анжелес Гэлакси” ўзаро баҳс олиб борди.

Лос-Анжелес дербиси мақомида бўлиб ўтган беллашув голларга бой бўлди. “Лос-Анжелес ФК” 3:0 ҳисобида олдинда бораётганди, аммо якунда 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

“Гэлакси” таркибида Златан Ибраҳимович 70-дақиқада майдонга тушиб, АҚШда дебютини ўтказди. У бир неча дақиқа ўтар-ўтмас супер гол муаллифига айланди. Ўйин якунида эса у боши билан гол уриб, жамоасининг супер камбэкига ўз ҳиссасини қўшди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!