Златан Ибрагимович: “МЮ” “Ростов” билан ўйинда қийналди

17 март, 09:42 452

Златан Ибрагимович: “МЮ” “Ростов” билан ўйинда қийналди

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчиси Златан Ибрагимович “Ростов”га қарши (1:0) кечган Европа Лигаси 1/8 финал учрашувидан кейин ўз фикрини билдирди.

“Ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз. Аммо ўйин анча асабий ва босим остида ўтди. Кейинги босқичга чиқиш муҳим эди ва бунинг учун бор кучимизни берик. “Ростов”га қарши ўйинлар осон бўлмади.

Биринчи бўлимда омад биздан юз ўгирганди. Лекин иккинчи бўлимда омад биз томонга ўгирилди ва чорак финалга чиқдик”, – деди швециялик футболчи.