Златан Ибрагимович собиқ жамоасини чемпионлик билан табриклади

Кеча Доҳа шаҳридаги Жассим бин Ҳамад стадионида Италия Супер Кубоги баҳси бўлиб ўтди. Бу баҳсда 2011 йилдан бери чемпионлик нималигини билмай келаётган “Милан” клуби пеналтилар сериясида “Ювентус”ни мағлуб этди.

Бу чемпионликдан сўнг “рассонерилар”нинг собиқ ҳужумчиси Златан Ибрагимович жамоа вакилларини чемпионлик билан табриклади.

35 ёшли швециялик ҳужумчи “Милан” бош бошқарувчиси, Адриано Галлианини ғалаба билан табриклаб, барчага бу таркибни етказиб қўйишини сўраган.

Маълумот ўрнида, 2010-2012 йилларда “Милан” таркибида 89 учрашувда майдонга тушиб, 59 голга маллифлик қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!