Золани Тете WBO йўналишида энг тезкор ғалабани қўлга киритди

  • 19 ноябрь, 2017, 17:12
  • 0
  • Бокс

WBO йўналишида энг енгил вазн тоифаси бўйича чемпионлик камари соҳиби Золани Тете Сибониссо Гоньени 11 сония ичида мағлуб этди. 

29 ёшли боксчининг ушбу натижаси WBO тарихидаги энг тезкор ғалаба сифатида қайд этилди.

Қайд этиш лозим, ушбу ғалабага қадар ушбу йўналишда энг тезкор ғалаба 1994 йилда Даниэль Хименес томонидан қайд этилганди. Ўшанда у Харальд Гайерни 17 сонияда рингга қулатганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!