Зўр барибир зўр экан ёхуд Жокович мағлубиятдан қутилиб қолди

15 март, 10:51 421

Зўр барибир зўр экан ёхуд Жокович мағлубиятдан қутилиб қолди

 

АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида давом этаётган “BNP Paribas Open - 2017” мусобақасида учинчи босқич беллашувлари якунланди.

Мукофот жамғармаси 7 913 405 АҚШ доллари бўлган нуфузли турнирнинг тўртинчи босқичига сўнгги йўлланмани Новак Жокович қўлга киритлди. Яккалик баҳсларида иккинчи рақамда сараланган сербиялик кучли рақиб — аргентиналик Хуан-Мартин дель Потро билан куч синашди. Учрашувда жиддий қаршиликка дуч келган Новак мағлубиятдан қутилиб қолди.

Натижалар билан танишинг:

Гаэль Монфис (Франция, 10) — Жон Иснер (АҚШ, 20) 6:2 6:4

Дональд Янг (АҚШ) — Люка Пуи (Франция, 14) 6:4 1:6 6:3

Кей Нисикори (Япония, 4) — Жиль Мюллер (Люксембург, 25) 6:2 6:2

Рафаэль Надаль (Испания, 5) — Фернандо Вердаско (Испания, 26) 6:3 7:5

Малек Жазири (Тунис) — Тейлор Фритц (АҚШ, WC) 6:4 3:6 6:3

Ник Кирьос (Австралия, 15) — Александр Зверев (Германия, 18) 6:3 6:4

Рожер Федерер (Швейцария, 9) — Стив Жонсон (АҚШ) 7:6 7:6

Жек Сок (АҚШ, 17) — Григор Димитров (Болгария, 12) 3:6 6:3 7:6

Новак Жокович (Сербия, 2) — Хуан-Мартин дель Потро (Аргентина, 31) 7:5 4:6 6:1

SPORTS.uz