А Серия. Бугун "Интер" "Милан дербиси"даги ғалаба эвазига чемпионликни расмийлаштириши мумкин!

 Бугун Италия А Сериясининг 33-туридан ўрин олган "Милан" - "Интер" учрашуви бўлиб ўтади. "Derby della Madonnina" номи билан танилган "Милан дербиси" Тошкент вақти билан 23:45 да старт олади. 

Аҳамиятлиси, агар мазкур тўқнашувда "Интер" ғалаба қозонса, муддатидан олдин А Серия чемпионлигини ҳал қилади. Ҳозирда ҳамшаҳарлар ўртасидаги фарқ 14 очкони ташкил этади. 

"Нерадзуррилар" 83 очко тўплашга муваффақ бўлган, 2-ўриндаги "россонерилар"да эса 69 очко мавжуд. "Кўк-қоралар"нинг ғалабаси фарқни 17 тага етишига сабаб бўлади ва "қизил-қоралар" қолган 5 ўйинда рақибига ета олмайди. 

  • Италия - Серия А
  • Жорий мавсум

Милан

  • Fikayo Tomori 80'
Тугади
1 : 2

22.04.2024 23:45

Интер

  • Francesco Acerbi 18'
  • Marcus Thuram 49'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!