А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дурангга имзо чекди

А Серия доирасида бўлиб ўтган "Кальяри" - "Ювентус" баҳсида дуранг қайд этилди. 

Дастлаб, пенальтилардан гол уриб, фарқни иккитага ошириб олган мезбонлар якунда икки бора ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди. Шомуродов эса 79 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. 

Ушбу ўйиндан кейин "Кальяри" турнир жадвалида 13-ўринга чиқиб олган бўлса, "Ювентус" 3-поғонада қолди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!