Абдухолиқовнинг жамоаси Хави тўп сурадиган клубга мағлуб бўлди

Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 13-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ҳамюртимиз Темурхўжа Абдухолиқов тўп сурадиган “Ас-Сайлия” клуби сафарда “Ас-Садд”га қарши баҳс олиб борди.

Ушбу ўйинда Хави ва унинг жамоадошлари 6:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Ҳамюртимиз учрашувни асосий таркибда бошлади ва майдонда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Қатар Юлдузлар лигаси. 13-тур

“Ас-Садд” – “Ас-Сайлия” 6:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!