Афониннинг жамоаси Туркиядаги йиғинни ғалаба билан бошлади

Ҳамюртимиз Вадим Афонин фаолият олиб борадиган “Оренбург” клуби давралар оралиғида Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Бугун Афонин тўп сурадиган клуб йиғин доирасида илк назорат учрашувини  ўтказди. Уларга Қозоғистоннинг “Актобе” клуби рақиблик қилди.

Ушбу ўйинда рус клуби 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Ҳамюртимиз иккинчи таймда майдонга туширилди.

Назорат ўйини

“Оренбург” (Россия) – “Актобе” (Қозоғистон) 3:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!