АГМК БААдаги йиғинни ғалаба билан якунлади

Дубайда йиғин ўтказаётган АГМК жамоаси "Ҳатта"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Мазкур беллашувда "кончилар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Миржалол Қосимов жамоасидан Миржаҳон Мираҳмадов ва Хуршид Ғиёсов ўз номини таблога ёздириб қўйди. Бу Олмалиқ жамоасининг Дубай йиғинидаги сўнгги назорат учрашуви ҳисобланади.

АГМК — «Ҳатта» 2:1

Голлар: Мираҳмадов (2), Ғиёсов (89-п)

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!