АГМК (Олмалиқ) 2 та легионер ва 6 нафар маҳаллий футболчилар билан шартнома имзолади

Анталияда ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган АГМК таркибида бир қатор янги футболчилар иштирок этишмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.  

2017 йилги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган бир қатор футболчилар шартномалар узайтирилмаганлигини аввалроқ хабар берган эдик. Таркибдаги бўшлиқни тўлдириш мақсадида бошқа ўйинчилар жамоага таклиф этилди. Айни дамда АГМК сафида машғулотларда иштирок этаётган Жавлон Гусейнов (Сўғдиёна), Сайдулло Раҳматов (Насаф), Иброҳим Нўмонов, Музаффар Музаффаров (иккаласи - Нефтчи), Отабек Зокиров (Қизилқум), Абдумалик Абдуллаев (Динамо) 2018 йилги мавсумни Олмалиқда ўтказиши аниқ бўлган. Шунингдек, икки нафар сербиялик футболчи Владимир Бубанья (Земун, Сербия) ва Йован Жокич (Атирау, Қозоғистон) билан ҳам шартнома имзоланди.

Жамоанинг ўтган йилги аъзолари билан ҳам шартномалар узайтирилганлигини таъкидлаш лозим.

Жамоа таркиби шакллантириш давом этмоқда. Ҳозирда Қирғизистон терма жамоаси аъзоси Антон Землянухин кўрикда. Унинг жамоада қолиш ёки қолмаслиги яқин кунларда аниқ бўлади.

Бугун бўлиб ўтадиган машғулотда хорижлик футболчилар келиб қўшили кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!