Агнешка Радваньска: Кербер билан мен жуда пасга қуладик

Польшалик теннисчи Агнешка Радваньска Сиднейдаги турнирда британиялик Йоханна Контани мағлубиятга учратгани ва ушбу ғалабадан хурсандлиги ҳақида гапириб ўтди.

“Менга ким билан ўйнашни фарқи йўқ. Сараланган теннисчими ёки йўқ, мен рақиб билан ўйнайман, рақамлар билан эмас.

Яқиндагина Анжелик Кербер билан суҳбатлашган эдик: “Ҳа биз жадвалда анча пасга қуладик. Бироқ бундай ҳолатдан бизнинг рақибларимиз ҳам хурсанд эмас. Ҳеч ким хурсанд эмас! Шу сабабли ҳам барчамиз бир хил шароитдамиз”, – дейди Агнешка.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!