Агуэро: АПЛдан кўра ЕЧЛ чемпионлигини танлардим

 

“Манчестер Сити” жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэро клубнинг жорий мавсумдаги мақсадлари, шунингдек, “Тоттенхэм” форварди Харри Кейннинг “Реал”га ўтиш имкониятлари ҳақида сўзлаб берди.

“Жамоа тўғри йўналишда кетмоқда. Тўғри, Англияда чемпионлик масаласи ҳал бўлмади, аммо биз яхши ҳолатдамиз. АПЛ ва ЕЧЛ чемпионлиги орасидан иккинчисини танлардим. “Манчестер Сити” айнан ЕЧЛда ғолиб бўлишни истайди.

Харри Кейн ҳақида нима дея оламан? Агар у “Реал Мадрид” сафига қўшилса, муаммо бўлмайди. У юқори савияли футболчи”, – дея фикр билдирди Агуэро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!