Акром Комилов: Илк мағлубиятдан ҳулоса қила олдик

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳимоячиси Акром Комилов илк турдаги мағлубиятдан футболчиларнинг кайфияти яхши эмаслиги ва улар ушбу вазиятни тўғирлаш учун қаттиқ ҳаракат қилишларини айтди.

“Илк учрашувдаги мағлубият бизга қаттиқ таъсир қилди, аммо вазиятни тўғирлаш учун бор куч ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз. Илк мағлубият қаттиқ таъсир қилди. Ушбу турнирга яхши мақсадларни кўзлаб келгандик. Умид қиламан, барчасини тўғирлаймиз ва кейинги учрашувларда ғалаба қозона оламиз”, - дейди ҳимоячи.

“Мухлисларимиз кейинги учрашувларда ҳам бизни қўллаб-қувватлашларига ишонамиз. Бунинг учун биз ҳам албатта, қўлдан келганча ҳаракат қиламиз”, - дейди Комилов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!