Алекс де Минаур “Apia International Sydney – 2018” кашфиётига айланди
Австралияда Профессионал теннисчилар уюшмас – АТР томонидан ташкил этилган “Apia International Sydney – 2018” турнирида финалчилар номи аниқланди.
Соврин жамғармаси 468.910 АҚШ доллари бўлган мусобақанинг ярим финалида россиялик Данил Медведев италиялик Фабио Фоньинига қарши кортга чиқди ва 2:6, 6:4, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Австралиялик Алекс де Минаур ушбу турнир кашфиёти бўлди. У франциялик Бенуа Пэрни 4:6, 6:1, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Энди финалда Алекс ва Данил ўзаро рақобатлашади.
Фикрлар