Александр Гейнрих жамоаси бош мураббийсиз қолди

Қозоғистоннинг “Ордабаси” клуби бош мураббийи Алексей Петрушин ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда қозоқ нашрлари хабар бермоқда.

65 ёшлик россиялик мутахассис ўтган мавсум бошланишидан олдин Шимкент клубини қўлга олганди. Унинг бошчилигида Александр Гейнрих жамоаси ўз тарихида илк марта Қозоғистон чемпионатининг бронза медалларига эришганди.

Маълумот ўрнида, Алексей Петрушин Қозоғистоннинг “Қайрат” ва “Спартак” каби клубларида ҳам ишлаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!