Александр Логинов: Йоханнесга ҳавас қиламан

248

Александр Логинов: Йоханнесга ҳавас қиламан

Россиялик Александр Логинов биатлон бўйича жаҳон кубоги мусобақасида норвегиялик Йоханнес Бёнинг муносиб иштирок этаётгани ҳақида гапириб ўтди.

"Биз максимал натижани амалда кўрсатишимиз учун бор имкониятимизни ишга солмоқдамиз. Максимал натижа бу – биринчи поғона. Мен доимо Йоханнесга ҳавас қиламан ва у каби бўлишга интиламан. У ўз олдига биринчи бўлишни мақсад қилиб қўяди ва унга интилади.

Шубҳасиз ҳозирда у биринчи ва юксак натижаларга эришмоқда. Мен ҳам ўз натижаларимни яхшилаб, унга муносиб рақиб бўлишга интилмоқдаман”, дейди Александр.

Sports.uz