Алиссон Рейнанинг рекордини такрорлади

Хабарингиз бор кеча "Ливерпуль" АПЛнинг 36-тури доирасида ўз майдонида "Хаддерсфилд"ни қабул қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа мерсисайдликлар посбони Алиссон Бекер мавсумдаги 20-қуруқ ўйинини ўтказди. Ҳозирча у бу борада премьер-лига дарвозабонлари орасида пешқадамлик қилмоқда.

Бундан ташқари бразилиялик дарвозабон “Ливерпуль” тарихида бир мавсумда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолиш бўйича 2005/06 ва 2008/09 йилги мавсумда Пепе Рейна томонидан ўрнатилган рекордни ҳам такрорлади.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” айни дамда 91 очко билан премьер-лига мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию