Аллегри: “Ювентус” Веронада очко йўқотишига йўл қўя олмасдик

 

“Ювентус” жамоаси бош мураббийи Массимилиано Аллегри “Верона”га қарши (3:1) А Серия 19-тур учрашувидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз яхши ўйнай олмадик, буни билиб турибмиз. Ўйинни кучли бошладик, аммо ғалабани хавф остида солиб қўйдик. Кўплаб вазиятларда хато қилдик, тўп назоратини йўқотдик.

Веронада очко йўқотишга йўл қўя олмасдик. “Наполи”га етиб олиш учун 18 та ўйинимиз қолди, фарқ эса катта эмас. Умид қиламанки, мавсумнинг иккинчи ярмида “Ювентус” учта турнирда яхши ўйин кўрсатади”, – деди Аллегри.

“Ювентус” 19-турдан кейин 47 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилаётган “Наполи”дан 1 очкога ортда қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!