Амалдаги чемпион яна ғалаба қозонди

145

Амалдаги чемпион яна ғалаба қозонди

Миллий баскетбол уюшмаси томонидан доимий ўтказиладиган чемпионатда саккизта учрашув бўлиб ўтди.

Амалдаги чемпион «Голден Стэйт» ва «Денвер» жамоаси ўртасидаги ўйин 124:114 ҳисобида якунланган бўлса, «Миннесота» ўз паркетида мусобақа фаворити «Кливленд»ни йирик 127:99 ҳисобида мағлубиятга учратди.

«Bankers Life Fieldhouse» спорт мажмуасида “Индиана” ва “Милуоки” ўзаро рақобатлашди. Унда “Индиана” 109:96 ҳисобида зафар қучган бўлса, “Бруклин” «Barclays Center» аренасида “Торонто”га 113:114 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шунингдек, “Янги Орлеан” – “Детройт”ни 112:109, “Клипперс” – “Атланта”ни 108:107 ҳисобида енгди. “Чикаго” ва “Хьюстон” учрашувида 107:116 ҳисоби қайд этилди. Афсуски, “Сакраменто” – “Сан-Антонио”га 100:107 ҳисобида ютқазди.

Чемпионатнинг сўнгги учрашуви “Голден Стэйт” ҳамда “Денвер” ўртасида бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 124:114 ҳисобида ғалаба нашидасини сурди.

Sports.uz