Америкалик қизлар муз устида барчани лол қолдирди

Россияда 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ўтказилган хоккей бўйича жаҳон чемпионати якунланди.

Чемпионатнинг олтин медали учун ўтган ўйинда АҚШ ва Швеция ёшлар терма жамоаси ўзаро куч синашди. Ушбу ўйинда америкалик қизлар рақибларини 9:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионига айланишди.

Шунингдек,  Россия ва Канада ёшлар терма жамоалари бронза медални қўлга киритиш учун рақобатлашди. Унда Канада термаси мезбонларни 5:1 ҳисобида енгди ва шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!