Ана холос! Иско ЖЧ-2018да ўйнамаслиги мумкин

Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи Хавьер Клементе терма жамоанинг ЖЧ-2018да иштирок этадиган таркиби борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Унинг сўзларига кўра Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Иско мундиални ўтказиб юбориши мумкин.

“Иско жаҳон чемпионатида ўйнамаслиги мумкин. Кўрамиз, июнь ойида воқеалар ривожи қандай тус олади, футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва жамоадаги ўрни қандай бўлади. Иско ҳозир жуда ёмон ўйнаяпти ва кўпроқ заҳирада ўтирипти”, - дейди Клементе AS нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!