Ана холос: Лукакунинг рад жавоби “Интер”ни чемпион қилди!

“Интер” жамоаси А Серияда муддатидан олдин чемпионликни тантана қилди.

Клуб бош директори Жузеппе Маротта мавсум бошида Ромелу Лукаку “Интер” учун ўйнашдан бош тортгани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

Маълумки, аслида “Челси”га тегишли бўлган бельгиялик форвард ўтган мавсумни ижара асосида “Интер”да ўтказганди. Ўтган ёз миланликлар яна тажрибали форварднинг ижара муддатидан чўздирмоқчи бўлди. Бироқ Лукаку Миланда қолишдан бош тортди ва охир-оқибат “Рома”дан қўним топди.

“Интер” эса, унинг ўрнига Маркус Тюрамни қўшиб олди. Франциялик ҳужумчи мавсумда 12 та голи билан чемпионликка муносиб ҳисса қўшди.

- Лукакунинг рад жавоби чемпион бўлишимизга ёрдам бердими? Балки шундай бўлгандир. Омадимиз чопди ва ҳаётда омаднинг ҳам аҳамияти катта. Лукаку қолганида ҳужум чизиғимиз умуман бошқача кўринишда бўларди, - деди Жузеппе Маротта.  

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию