Ана холос! "Манчестер Юнайтед" 12 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти 12 нафар футболчи бўйича таклифларни тинглашга тайёр.

Daily Mail хабарига кўра, "қизил иблислар" Жейдон Санчони 45 миллион фунтга, Харри Магуайрни 40 миллион фунтга, Антони Марсьялни 25 миллион фунтга, Скотт Мактоминейни 40 миллион фунтга, Фред, Донни ван де Бек ва Антони Элангуни 20 миллион фунтга, Алекс Теллесни 10 миллион фунтга, Эрик Байини 2 миллион фунтга, Брэндон Уильямсни 5 миллион фунтга, Аннибал Межбрини 13 миллион фунтга қўйиб юборишга рози.

"Манчестер Юнайтед" "Ноттингем Форест" билан дарвозабон Дин Хендерсонни 15 миллион фунт стерлингга сотиб олиш масаласини муҳокама қилди, аммо Давид Де Хеанинг келажаги борасида ноаниқлик туфайли бу келишув ҳалигача сўроқ остида қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!