Ана холос: Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль”дан кетади

Миср терма жамоасининг собиқ футболчиси Мидо “Ливерпуль”даги ҳамюрти Муҳаммад Салоҳнинг режасини ошкор қилди.

- Муҳаммад Салоҳ кейинги мавсумдан Саудия Арабистонида ўйнайди. Шартномалар имзолаб бўлинган, - деди Мидо.

Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль”да 2017 йилдан бери тўп тепмоқда. Африкалик форвард Юрген Клопп қўл остида жамоанинг энг зўр тўпурарига айланди.

31 ёшли ҳужумкор футболчи Мисрнинг “Ал-Мокавлун” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. Европадаги фаолиятини Швейцариянинг “Базель” клубидан бошлаган. Кейинчалик “Челси”, “Қиорентина”, “Рома” жамоаларида ўйнади.

Унинг ливерпулликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг 30 июнигача давом этиши белгиланган. Бироқ кейинги пайтда Саудия Арабистони клублари моҳир тўпурарни ўз сафига қўшиб олиш учун катта харажатларга тайёрлигини билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!