Ана холос! "Навбаҳор" жамоаси раҳбари клубдан кетиш борасида ариза ёзган ва ҳокимга топширган

"Навбаҳор" жамоаси раҳбари Отабек Саматовнинг клубдан ўз аризаси ёрдамида кетмоқчи эканлиги ҳақида миш-мишлар кўпаймоқда. Бу ҳақда SPORTS.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўз "телеграм" канали орқали хабар берди. 

Дарҳақиқат, Саматов кетиш борасида ариза ёзган ва ҳокимга топширган. Унга вилоят раҳбари имзо чекиши ёки чекмаслиги вазиятга сўнгги нуқтани қўяди. Тўғриси, Саматовнинг кетиши "лочинлар"га ўз таъсирини кўрсатмай қолмаслиги аниқ.

Унинг кетмоқчи эканлиги футболга умуман алоқаси йўқ воқеалар билан боғлиқ эканлиги ачинарли ҳол. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз. Тез орада бу масала ҳал бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!