Ана холос! Неймар камроқ маош эвазига “Реал”га ўтишга тайёр

 

ПСЖ жамоаси етакчиси Неймар Париж клубида тўп суришни истамаяпти ва отасидан “Реал Мадрид” билан музокаралар бошлашни сўради. Бу ҳақда ABC нашри маълум қилмоқда.

Маълумотларга кўра, ПСЖ Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финалида “Реал”га енгилганидан (2:5) кейин бразилиялик футболчи парижликлар сафида тўп суриш истаги йўқ эканини отасига айтган.  

Неймар “анъанаси йўқ” лигада мухлислар унга хуштакбозлик қилишини хоҳламаяпти ва у бу ҳақда яқинларига маълум қилган.

Нашрнинг қайд этишича, Неймар ПСЖдаги маошидан камроқ бўлса ҳам, “Реал”да тўп суришни истамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!