Ана холос! “Реал” Салахни ўз сафида кўрмоқчи

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салах “Реал”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Sky Sport Italia тарқатган хабарга қараганда “қироллик клуби” жорий мавсумни фантастик тарзда ўтказаётган 25 ёшли мисрлик футболчини сотиб олишга бел боғлаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада “Ливерпуль” бошқа бир етакчиси – Филиппе Коутиньони “Барселона”га сотиб юборган эди.

Маълумот учун, Салах жорий мавсум АПЛда жами 21та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 17та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!