Ана холос! Россия Суперкубоги учун баҳс Қатарда ўтказилиши мумкин

2018 йилги Россия Суперкубоги Қатарда ўтказилиши мумкин. Бу ҳақад РФПЛ президенти Сергей Прядкин айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра премьер-лига раҳбарияти айни дамда Қатардан ташқари яна бир давлат билан бу борада музокаралар ўтказмоқда. Бироқ, иккинчи давлатнинг қайсилиги ҳозирча маълум қилинмаяпти.

Таъкидлаш лозимки, Россия Суперкубоги учрашуви тарихда хориж давлатида ўтказилмаган ва бу биринчиси бўлиши мумкин. Авваллари бу баҳс мамлакатнинг турли ҳудудларида, жумладан Москва, Санкт-Петербург, Краснодар, Ростов ва Самара каби шаҳарларда ўтказилиб келинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!