"Андижон" бу сафар ёқимсиз сериясини бузадими?

Хабарингиз бор, “Андижон” 10 март куни “Бобур Арена”да 2024 йилдаги дастлабки расмий учрашувини ўтказади. Шу куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси меҳмон бўлади.

Ўзбекистон чемпионатида бу икки клубнинг биринчи учрашуви 2007 йилнинг 22 июнь куни бўлиб ўтган. Ўшанда “Бунёдкор” “Қурувчи” номи билан қатнашарди. Андижондаги учрашувда меҳмонлар 0:2 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Ҳаммаси бўлиб, чемпионат доирасида клублар 26 марта тўқнашишган. Афсуски, ҳозирча “Андижон”га “Бунёдкор”ни енгиш насиб қилмаган. 6 та дуранг ва 20 тасида “Бунёдкор”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 9-52 “Қалдирғочлар” фойдасига.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!