“Андижон” назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Янги мавсумга ўз қароргоҳида тайёргарлик кўраётган "Андижон" клуби бугун "Навбаҳор" ёшлар жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказди. Мазкур ўйиннинг ҳар бир тайми 60 дақиқадан иборат бўлиб, мураббийлар ихтиёридаги ҳар бир футболчига бир таймдан ўйнаш имконини берди ва бу орқали улар кўрикда бўлиб турган ўйинчиларнинг имкониятларини кўздан кечирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу ўйинда андижонликлар ёш "навбаҳорчилар"дан 4:0 ҳисобида устун келишди.

Назорат ўйини

“Андижон” – “Навбаҳор” 4:0 (3:0).

Андижон. “ФИМИ” стадиони.

Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Элзиёд Исомиддинов, Хушнуд Суюнбооев.

“Андижон”: Илёс Исмоилов, Шохруҳ Эргашев, Абдурасул Комилов, Миршоҳид Олимов, Аббос Пўлатов, Суннат Абдуллажонов, Усмонали Исмоналиев, Жаҳонгир Маҳсудов, Мақсуд Маҳмудов, Алишер Тўхтасинов, Алишер Абдувоҳидов.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Зуҳриддин Қаҳҳоров, Акмал Раҳматуллаев, Сирожиддин Еттибоев, Ориф Абдуғаниев, Рамзиддин Тўхтаназаров, Миржалол Ражабов, Уйғун Бобоназаров, Абдулло Абдулазизов, Аҳрор Ўктамов, Зийнатилло Икромжонов, Бунёд Жакбаров, Абдураҳмон Комилов.

Голлар: Миршоҳид Олимов. Алишер Тўхтасинов. Алишер Тўхтасинов. Уйғун Бобоназаров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!