"Андижон" янги мураббий қўл остида ғалабага эришди

Янги мавсум учун тайёргарлик кўраётган “Андижон” жамоаси бугун Андижон олимпия заҳиралари коллежи жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказди.

Куни кеча Элдор Сакаев “Андижон” бош мураббийи этиб тайинланган эди. Унинг норасмий дебют баҳсида жамоаси 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, жамоага “Янгиер” клубидан таклиф этилган Уйғун Бобоназаров учрашувда дублга эришди.

Назорат ўйини

“Андижон” – АОЗК 2:1

«Андижон”: Хусан Олимжонов, Илдар Маматказин, Дилмурод Маҳмудов, Шохруҳ Эргашев, Алишер Тўхтасинов, Иброҳим Отахонов, Мақсуд Маҳмудов, Усмонали Исмоналиев, Жахонгир Маҳсудов, Алишер Абдувоҳидов, Миржалол Ражабов.

Заҳира: Илёс Исмоилов, Артур Маматказин,  Сирожиддин Еттибоев, Бахтиёр Қосимов, Уйғун Бобоназаров, Раҳматилло Эрназаров, Зийнатилло Икромжонов, Бунёд Жакбаров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!