Андижонда “Келажагимиз умидлари” футбол фестивали бошланди

 

Мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва футболни оммалаштириш, истеъдодли болаларни саралаб олиш мақсадида 18 январдан "Келажагимиз умидлари" футбол фестивали бошланди.

Дастлаб, болалар ўртасидаги футбол мусобақалари Андижон шаҳрида старт олди. Андижон шаҳридаги Олимпия захиралари коллежида 7 ёшли болалардан иборат 10та жамоа мусобақаларга киришди. 20 январдан Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам фестивалга старт берилади. Ушбу фестивалда 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар иштирок этишини ҳам қўшимча қилиш керак.

Айтиш керакки, “Келажагимиз умидлари” фестивали водийдан бошланиб, бутун республика бўйлаб давом этади. 

Фестивал давомида иштирокчиларига совға сифатида тўплар, спорт формалари тақдим қилинади ҳамда Фахрий ёрлиқлар топширилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!