Анвар Бойназаров таиландлик спортчига мағлуб бўлди (видео)

Хитойнинг Куньмин шаҳрида кикбоксинг бўйича “EM LEGEND 27” турнирининг ярим финалида иштирок этган ҳамюртмиз Анвар Бойназаров ярим финалда тўхтади.

Яккакураш жанг санъатлари устаси мазкур босқичда муай тай ватани ҳисобланмиш Таиланд вакили Манас билан куч синашди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган жангнинг илк раундларида усутнликка эга бўлган Манас жанг ғолиблигини ва финал йўлланмасини қўлга киритди.

Қуйида мазкур жанг видеосини томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!