АПЛ. "Арсенал" дербида "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашда қолди

Англия Премьер-Лигаси 35-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Шимолий Лондон дербисида Артета шогирдлари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Майдон эгалари сафидаги голларни Ромеро ва Сон киритган бўлса, меҳмонларнинг голларига Сака ва Хаверц муаллифлик қилди. Яна бир гол Хёйберг номига автогол ёзилди. 

Маълумот учун, ушбу ғалабадан кейин "канонирлар" 80 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!