АПЛ. "Эвертон" ўзида "Суонси" устидан иродали ғалабага эришди

 

Англия чемпионати 18-тур сўнгги ўйинида "Эвертон" жамоаси ўз майдонида "Суонси" футболчиларини қабул қилди. 

Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда муаммолар гирдобидан чиқиб кетаётган "Эвертон" 3:1 ҳисобидаги иродали ғалабага эришди. 

Қайд этиш керакки, 45-дақиқада Уэйн Руни пенальтидан тўпни тепди. Дарвозабон тўпни қайтарди ва тўп дарвоза устунига тегди. Қайтган тўпни эса Кэлверт-Льюин "Суонси" дарвозасига йўллаб қўйди. 

"Ирислар" АПЛнинг дастлабки 13 турида 12 очко тўплаган эди. Сўнгги 5 турда эса "Эвертон" 13 очкони расмийлаштирди. 

Эвертон – Суонси 3:1 (1:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 35 Фер, 1:1 – 45 Кэлверт-Льюин, 2:1 – 64 Сигурдссон, 3:1 – 73, пенальти Руни.

Эвертон – Пикфорд, Холгейт, Мартина, Кенни, Уильямс, Леннон (Лукман, 79), Шнайдерлин (Дэвис, 61), Гуйе, Сигурдссон, Руни (Сандро Рамирес, 89), Кэлверт-Льюин.

Суонси –    Фабианьски, Фернандес, Ольссон, Нотон, Моусон, Кэрролл (Клукас, 81), Меса, Дайер (Айю, 74), Фер, Нарсинх, Бони (Абрахам, 5).

ОгоҳлантиришларХолгейт (29), Дайер (37), Фернандес (52), Кенни (83), Фер (84).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!