АПЛ. "Ньюкасл" 1:3 ҳисобида ютқаза туриб, якунда ғалабани илиб кетди!

АПЛ 30-туридан ўрин олган "Ньюкасл" - "Вест Хэм" баҳси якунига етди. Унда майдон эгалари супер камбек эвазига 4:3 ҳисобида зафар қучди. 

Дастлаб, Исак пенальтидан гол урди ва "қарғалар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Сўнгра лондонликлар Антонио, Кудус ва Боуэннинг голлари эвазига 1:3 ҳисобида олдинга чиқиб олди. 

Бироқ баҳс тугашига оз вақт қолганда мезбонлар Исакнинг яна бир ҳамда Гордоннинг дубли эвазига 3 очкони рақибдан юлқиб олди. 

Ушбу ғалабадан кейин "Ньюкасл" турнир жадвалида 8-ўринга чиқиб олди, жамоа ҳисобида 43 очко мавжуд. "Вест Хэм" эса 44 очко билан 7-поғонани банд этиб турибди. 

"Ньюкасл" 4:3 "Астон Вилла".

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!