АПЛда навбатдаги истеъфо!

Англиянинг “Уотфорд” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Марку Силвани ўз лавозимидан озод этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, “Уотфорд” ўтган йилнинг ноябрида 40 ёшли португалиялик мутахассисни 10 млн евро эвазига “Эвертон”га қўйиб юбормаган эди.

Маълумот учун, ҳисобида 26 очко бўлган “Уотфорд” айни дамда Англия премьер-лигасида 10-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!