Арда Туран "Барселона"да қолиши мумкин

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Арда Туранга айни дамда фаолиятини давом эттириши учун 3та вариант бор.

Football Espana нашрининг хабар беришича 30 ёшли туркиялик футболчига “Бешиктош”, “Эвертон” ҳамда “Милан” клубларидан жиддий таклифлар бўлмоқда. Ушбу жамоаларнинг ҳар бири Туранни сотиб олишга ва у сўраган маошни беришга тайёр.

Бироқ, футболчининг ўзи ҳали бу ҳақда аниқ бир қарорга келганича йўқ. Туран гарчи етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаётганига қарамай, “Барселона”дан кетмаслиги ҳам мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!