"Арсенал" "Барселона" футболчиси учун курашга қўшилди

360

Хабарингиз бор, “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара айни дамда Европанинг бир қатор топ клублари эътиборига тушган.

Catalunya Radio’нинг маълум қилишича “Интер”, “Валенсия” ва “Сельта” жамоаларидан сўнг 24 ёшли бразилиялик футболчига Лондоннинг “Арсенал”и ҳам қизиқа бошлади.

Унга кўра “канонирлар” Рафиньяни деярли “Валенсия”га ўтиши аниқ бўлган Франсис Кокленнинг ўрнига муносиб номзод сифатида қарамоқда. Бироқ, футболчининг ўзи “Сельта”га ўтиш истагини билдирган.