"Арсенал" "Барселона" ҳужумчисига қизиқиб қолди

Лондоннинг “Арсенал” клуби “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланган Хосе Арнаисга қизиқиш билдирмоқда.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” “Барселону Б” жамоасида тўп сурувчи 22 ёшли испаниялик футболчини қишки трансферлар давридаёқ ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Бунинг учун улар Арнаиснинг шартномасида кўрсатилган 20 млн еврони тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Хосе Арнаис жорий мавсум Сегундада жами 19та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 4та голли узатмага муаллифлик қилишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!