“Арсенал” бир жамоага икки ўйинчисини сотмоқчи

“Арсенал” ёзги трансферлар вақтида икки ўйинчиси билан хайрлашишни режалаштирмоқда.

“Канонирлар” ҳужумчи Эдди Нкетиа ва ярим ҳимоячи Рейсс Нельсонни қўйиб юборишга тайёр. Клуб бу ўйинчилар бўйича ҳар қандай таклифни кўриб чиқади.

Нкетиа ва Нельсонга аниқ харидор ҳам бор. “Кристал Пэлас” мутасаддилари бу икки футболчи учун пул тикишга тайёр.

Нкетиа жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида 27 та учрашувда бешта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди. Нельсон эса, 15 маротаба майдонга тушиб, ўзини кўрсата олгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!