"Арсенал" Фекир учун "Лион"га 51 млн евро таклиф қилмоқда

“Лион” клуби ярим ҳимоячиси Набиль Фекир “Арсенал”нинг ёзги трансферлардаги асосий нишонига айланди.

Daily mail нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” 24 ёшли Франция терма жамоаси аъзоси учун “Лион”га 51 млн евро тўлашга тайёр. Энг асосийси “Арсенал” Фекирни ЖЧ-2018 бошлангунига қадар ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Маълумот учун, Фекир жорий мавсум Франция чемпионатида жами 22та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 16та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!